Саида Мирзиёева илк иш фаолиятини мактаблардан бошлади - Dono.uz

Саида Мирзиёева илк иш фаолиятини мактаблардан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди.

У тумандаги «Бўстон» маданият маркази атрофида ва 28-сон умумтаълим мактаби ўрнида ўз ичига 5 та ташаббусни мужассамлантирган қишлоқ маънавий-маърифий марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишган.

Унинг айтишича, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва гуруҳ олдида турган вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, аниқ ва истиқболли стратегик режа ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинган.

 

Free WordPress Themes