Tanlovlar - Dono.uz

Tanlovlar

“Доно Нашриёти” муассислигидаги “Билимдон”, “Доно ворд”, “Знайка” ва “Экселлент” журналлари томонидан Адабиёт йўналишида ўтказилаётган “Доно билимдонлар” республика танловини ташкил этиш тартиб-қоидалари

 

  1. I. Танлов босқичлари ва уларни ўтказиш муддатлари (2019 йил февраль – октябрь).
  2. Мактаб (синфлараро) босқичи – 9 февралдан 15 мартгача (учинчи чорак таътили бошлангунга қадар).
  3. Туман, шаҳар (мактаблараро) босқичи – 2 апрелдан 25 апрелгача.
  4. Вилоят (шаҳар, туманлараро) босқичи – 5 сентябрдан 20 сентябргача.
  5. Республика (вилоятлараро) босқичи – 7 октябрдан 15 октябргача.
  6. Ғолибларни тақдирлаш – 18 октябрь.

* Изоҳ: Танлов босқичларини ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилганда бу ҳақда тегишли тартибда огоҳлантириш берилади.

 

  1. II. Танловни ўтказиш жойи.

 

  1. Мактаб (синфлараро) босқичи шу мактабнинг ўзида ўтказилади.
  2. Туман, шаҳар (мактаблараро) босқичи шу ҳудуд (туман, шаҳар) ХТБ маъмурияти кўрсатган ёки таклиф этган жой (бино)да ўтказилади.
  3. Вилоят (шаҳар, туманлараро) босқичи шу ҳудуд (вилоят) ХТБ маъмурияти кўрсатган ёки таклиф этган жой (бино)да ўтказилади.
  4. Республика (вилоятлараро) босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

III. Танлов иштирокчилари.

 

1-11 синфларнинг 5 нафар ўқувчиларидан иборат жамоалари.

Умумий қоида: муайян тушунчалардан келиб чиқиб, танлов қайси босқичда ёки нечанчи синфлар ўртасида ўтказилишидан қатъи назар ҳар бир жамоа рақамланиши зарур. Бу ҳолат танлов давомида бетартиб чиқишларнинг олдини олади. Масалан, 1-А, 1-Б, 1-В синфлар бўлса, ўз-ўзидан улар 1, 2, 3 тартиб рақамлари билан белгиланади.

 

  1. Танлов Ҳакамлар ҳайъати.

 

  1. Мактаб (синфлараро) босқичида жамоаларни ҳар бир мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқининг мактабдаги сардорлари ҳамда мактаб маъмурияти вакилидан иборат 5 нафар Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.
  2. Туман, шаҳар (мактаблараро) босқичида жамоаларни шу ҳудуд (туман, шаҳар) ХТБ маъмурияти, Ёшлар иттифоқи Кенгаши вакиллари, маҳаллий газета муҳаррири ва бошқа таклиф этилган мутахассислардан иборат 5 нафар Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.
  3. Вилоят (шаҳар, туманлараро) босқичида жамоаларни шу ҳудуд (вилоят) ХТБ маъмурияти, Матбуот ва ахборот бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Доно нашриёти” вакиллари ва бошқа таклиф этилган мутахассислардан иборат 5 нафар Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.
  4. Республика (вилоятлараро) босқичида жамоаларни Матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, “Доно нашриёти” масъулларидан иборат 5 нафар Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.

 

  1. Танловнинг ёритилиши.

 

1) Биринчи босқич – мактаб (синфлараро) ҳамда иккинчи босқич – туман, шаҳар (мактаблараро) танловлар жараёни шу мактаб ёки ҳудуд ХТБ маъмурияти белгиланган масъул шахс томонидан сифатли суратга (уяли алоқа воситаси билан ҳам) олиниб, тегишли маълумотлар билан бирга (танловнинг шу босқичи ўтказилаётган вилоят, туман ёки шаҳар, синф, мактаблар, иштирокчилар сони, Ҳайъат аъзолари ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилган ҳолда) @DonoBilimdonlari телеграмм манзилга ёки bilimdon_press@mail.ru электрон почтага, шунингдек dono.uz сайтига юборилиши керак. Юборилган сифатли фотосуратлар ва маълумотлар асосида репортажлар тайёрланиб журналларда чоп  этилади. Ғолибларга махсус совғалар юборилади.

* Изоҳ: Танлов жараёнларини суратга олиб, улар билан бирга тегишли маълумотни юқорида кўрсатилган манзилларга юборган масъул шахс ўз телефон рақами, исм-шарифини ҳам (савол туғилганда аниқлик киритиш ва материал муаллифи сифатида журналда кўрсатиш учун) юбориши керак.

2) Танловнинг вилоят ва республика босқичлари маҳаллий ҳамда марказий ОАВларда кенг ёритилади.

 

  1. Танлов шартлари.

 

1) 1-2-синфлар учун.

1-шарт. Ким кўп шеър билади? Ушбу шартда ҳар жамоадан бир 1 нафардан ўқувчи иштирок этади. Бунда ўқувчилар навбати билан 4 мисрадан шеър ўқишлари керак. Кейинги даврада қайси ўқувчи навбати келганда шеър ўқий олмаса, ўйиндан четлаштирилади ва бу жараён бир нафар ғолиб қолгунча давом этади. Шарт бажарилиши учун жамоаларга умумий 20 дақиқадан 30 дақиқагача вақт ажратилади.

2-шарт. Эркин мавзу. Бунда қўшиқ, рақс, саҳна кўриниши, чолғу асбобида куй чалиш (шулардан биттаси) ва бошқалар ижро этилиши керак. Ушбу шарт жамоавий ёки бир нафар иштирокчи томонидан бажарилиши мумкин.

3-шарт. Қувноқ алифбо. Ҳар бир жамоага биттадан вараққа ҳарфларнинг алифбодаги тартиб рақамлари аралаштириб ёзиб берилади. Рақамларнинг тўғрисига тегишли ҳарфни ёзишлари керак.  Масалан 3-D, 5-F, 7-H, 10-K, 14-О кўринишида  бўлиши мумкин. Бунда фақат рақамлар берилади, ҳарфлар ёзилмайди. Ушбу шарт жамоавий бажарилиб, бунинг учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Жавоблар йиғиб олиниб, ҳакамлар томонидан текшириб баҳоланади.

2) 3-4-синфлар учун.

1-шарт. Ким кўп шеър билади? Ушбу шартда ҳар жамоадан бир 1 нафардан ўқувчи иштирок этади. Бунда ўқувчилар навбати билан 4 мисрадан шеър ўқишлари керак. Кейинги даврада қайси ўқувчи навбати келганда шеър ўқий олмаса, ўйиндан четлаштирилади ва бу жараён бир нафар ғолиб қолгунча давом этади. Шарт бажарилиши учун жамоаларга умумий 20 дақиқадан 30 дақиқагача вақт ажратилади.

2-шарт. Эркин мавзу. Бунда қўшиқ, рақс, саҳна кўриниши, чолғу асбобида куй чалиш ва бошқалар ижро этилиши керак. Ушбу шарт жамоавий ёки бир нафар иштирокчи томонидан бажарилиши мумкин.

3-шарт. Мақолни давом этинг. Ушбу шартда ҳар бир жамоага биттадан варақда 5 тадан мақолларнинг дастлабки қисми ёки сўзлари ёзиб берилади. Мазкур мақоллар давомини ўқувчилар давом эттириб ёзишлари керак. Жавоблар йиғиб олиниб, ҳакамлар томонидан текшириб баҳоланади.

3) 5-6-синфлар учун.

Умумий қоида: Адабиёт ўқитувчилари ҳар бир синфдан энг иқтидорли 5 нафардан ўқувчиларни алоҳида жамоа қилиб танлаб олади. Аввал 5-синфлар ўртасида 5-синф адабиёт дарслигида берилган мавзулар юзасидан 6-синфлар учун 5-6- синфлар адабиётидан саволлар тузиб, 5 тадан саволни тест усулида 1 тадан вараққа ёзиб чиқадилар. Қуйида намуна сифатида шартларни тайёрлаш кўрсатиб ўтилган.

1-шарт. Тест синови.

Масалан:

Ў. Ҳошимовнинг асари қайси жавобда тўғри берилган.

А) “Сариқ девни миниб”

  1. B) “Оқ кема

С) “Гилам пайпоқ”

  1. D) “Менинг ўғригина болам”

Шундай кўринишда ҳар хил тестлар тузилиб, 5-синфлар 4 та бўлса 4 та жамоага 5 тадан савол ёзилган 4 та варақ (тест)лар тарқатилади. Синфлар кўп ёки озлигига қараб тест варақлари  қўшилади ёки камайтирилади. Ушбу шарт жамоавий бажарилиб, бунинг учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Жавоблар йиғиб олиниб, ҳакамлар томонидан текшириб баҳоланади.

2- шарт. Сўз ўйини. 6 ёки 8 ҳарфдан иборат сўз ҳарфлари аралаш қилиб, А1 формат (594×841 мм.)ли лист (қоғоз)га ёзилади ёки тайёр ҳарфлар қирқиб ёпиштирилади. Жамоалар аралаш ҳарфларда яширинган калит сўзни топишлари керак ва фақат шу сўздаги ҳарфлар иштирокида бошқа янги сўзлар ҳосил қилишлари керак. Масалан, калит сўз ҳисобланган Камолот сўзини О, Л, А, К, Т, О, М кўринишида аралаштириб ёзиб, ундан тахминан навбатдаги сўзларни ясаш мумкин: от, ол, ака, ота, алла… ва ҳоказо каби  давом эттириш мумкин. Бу ўйинда кўрсатилган ҳарфларни такрор қўллаш мумкин, аммо бу ерда кўрсатилмаган бошқа ҳарфни қўшиб сўз ясаш мумкин эмас. Калит сўз билан бирга энг кўп сўз топган жамоа ғолиб бўлади. Ҳар бир янги сўз 3 балл билан баҳоланади, Калит сўзни топа олмаган жамоадан 5 та сўз, яъни 15 балл олиб ташланади. Ушбу шарт жамоавий бажарилиб, бунинг учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Жавоблар йиғиб олиниб, ҳакамлар томонидан текшириб баҳоланади.

3-шарт. Эркин мавзу. Бунда қўшиқ, рақс, саҳна кўриниши, чолғу асбобида куй чалиш (шулардан биттаси) ва бошқалар ижро этилиши керак. Ушбу шарт жамоавий ёки бир нафар иштирокчи томонидан бажарилиши мумкин. Шарт бажарилиши учун жамоаларга умумий 20 дақиқадан 30 дақиқагача вақт ажратилади.

4-шарт. Баҳру-байт баҳси. Ушбу шартда ҳар жамоадан бир 1 нафардан ўқувчи иштирок этади. Бунда ўқувчилар навбати билан 4 мисрадан шеър ёки ғазал ўқишлари керак. Ўзидан аввалги ўқувчи ўқиган шеър ёки ғазалнинг энг охирги ҳарфидан навбатдаги ўқувчи шеър ёки ғазални бошлаши керак. Агар навбатдаги ўқувчи 5 сония тўхтаб қолиб Баҳру байтни бошлай олмаса у ўйинни тарк этади. Ҳар битта шеър ёки ғазал 5 балл билан баҳоланади, муаллифи номаълум ёки ўқувчилар ўзлари ёзган шеърлар ҳисобга олинмайди. Шарт бажарилиши учун жамоаларга умумий 20 дақиқадан 30 дақиқагача вақт ажратилади (бу шартлар  6-синфларга ҳам тегишли).

 

4) 7-11- синфлар учун.

1-шарт. Тест синови. 7-синфлар учун, 5-6-7-синфлар  адабиёт дарсликлари асосида тузилган саволлардан тест тарқатилади (5-6 синфлар 1-шартига қаралсин).

2-шарт. Сўз ўйини. 8 ёки 10 та ҳарфдан иборат сўз ҳарфлари аралаштириб доскага тескари қилиб осиб қўйилади. Ҳамма жамоалар тайёр бўлгач, сўз ўйини очилади ва сўз топиш бошланади. Калит сўз билан бирга энг кўп сўз топган жамоа ғолиб бўлади. Ҳар бир янги сўз 3 балл билан баҳоланади, Калит сўзни топа олмаган жамоадан 5 та сўз, яъни 15 балл олиб ташланади. Ушбу шарт жамоавий бажарилиб, бунинг учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Жавоблар йиғиб олиниб, ҳакамлар томонидан текшириб баҳоланади.

3-шарт. Эркин мавзу. Бунда қўшиқ, рақс, саҳна кўриниши, чолғу асбобида куй чалиш (шулардан биттаси) ва бошқалар ижро этилиши керак. Ушбу шарт жамоавий ёки бир нафар иштирокчи томонидан бажарилиши мумкин. Шарт бажарилиши учун жамоаларга умумий 20 дақиқадан 30 дақиқагача вақт ажратилади.

4-шарт. Баҳру-байт баҳси. Ушбу шартда ҳар жамоадан бир 1 нафардан ўқувчи иштирок этади. Бунда ўқувчилар навбати билан 4 мисрадан шеър ёки ғазал ўқишлари керак. Ўзидан аввалги ўқувчи ўқиган шеър ёки ғазалнинг энг охирги ҳарфидан навбатдаги ўқувчи шеър ёки ғазални бошлаши керак. Агар навбатдаги ўқучи 5 сония тўхтаб қолиб Баҳру байтни бошлай олмаса у ўйинни тарк этади. Ҳар битта шеър ёки ғазал 5 балл билан баҳоланади, муаллифи номаълум ёки ўқувчилар ўзлари ёзган шеърлар ҳисобга олинмайди.

Шарт бажарилиши учун жамоаларга умумий 20 дақиқадан 30 дақиқагача вақт ажратилади (бу шартлар  6-синфларга ҳам тегишли).

5) Туман, шаҳар босқичи учун ғолиб жамоани саралаш.

7-11-синфгача ҳар бир синфлар орасидан ғолиб бўлган биттадан жамоа, яъни 5 нафардан жамоалар мактабдан ҳал қилувчи охирги танловда қатнашадилар. Сараловчи бу танлов учун адабиёт ўқитувчилари томонидан 5-10-синф адабиёт дарслигидан 1 тадан вараққа тест саволлари ёзиб тарқатилади. Сўз ўйини ҳам бошқа 9,10 та ҳарфдан кам бўлмаган сўздан тузилиши керак. Эркин мавзу, Баҳру-байт шартлари ҳам юқорида кўрсатилган тартибда ўтказилади. Беллашув сўнггида 1-ўринни қўлга киритган 1 та жамоа ғолиб бўлиб туман, шаҳар босқичига тавсия этилади.

 

 

Эслатма:

А) Ҳар бир шарт 5 нафар аъзодан тузилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан шаффоф ҳолатда – ўқувчиларнинг кўз олдида баҳолаб  борилади. 5 нафар Ҳакамларнинг 2 нафари 1-шарт, яъни тест баҳоларини тўғри жавобига кўра баҳолаб, 2-шарт бажарилгунга қадар ҳар бир синфнинг баҳоларини ўз ўрнига ёзиб борадилар. Тест ва сўз ўйини варақларига ўқувчилар ўз синфларини аниқ қилиб ёзиб қўйишлари шарт. Шундай қилиб навбати билан ҳар бир шарт баҳолари кейинги шарт бажарилгунга қадар ёки вазиятга қараб баҳолаб  Ҳайъат аъзолари томонидан эълон қилиб борилади. Фақат эркин мавзу шарти 3 дан 5 баллгача баҳолар ёзилган таёқчалар билан кўрсатилади ва бу баллар ҳам Ҳакамларнинг махсус варағидаги баҳоларга қўшилади. Танлов тугагач, барча йиғилган баллар ҳисобланиб ғолиблар эълон қилинади

Б) Туман, шаҳардаги ҳар бир мактабдан сараланган 5 нафардан ўқувчилар жамоа бўлиб, ўз номларини танлаб, эмблема ва мактаб формаларида танловнинг навбатдаги босқичига тавсия этилади.

Навбатдаги босқич учун танлов шартлари эълон қилинади.

Қўшимча маълумот учун ушбу телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. (73) 226-72-72, (90) 627-66-96.

Free WordPress Themes